Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби футболчиси Филипп Костич «Лацио»га ўтишга яқин турибди.
Бу ҳақда Италия матбуоти хабар беради. Бугун римликлар раҳбарияти ва Костичнинг агенти ўртасида ҳал қилувчи учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филипп «Рома» қизиқишлари доирасига тушган эди. Айтишларича, Жозе Моуриньо футболчининг хизматларидан манфаатдор.
Бундеслиганинг охирги мавсумида серб 4 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.













