Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе - Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер - Кальяри
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

Ўзбекистон ва Уммон олимпиячилари учрашуви муддати расман тасдиқланди

Баҳо:
+ | -
Foto: ЎФФ расмий сайти

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 16 февраль куни Уммон олимпиячиларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши расман тасдиқланди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 10 февраль куни ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Тошкентдан БААга жўнаб кетган эди. Олимпия терма жамоаси Дубайдаги йиғиннинг иккинчи кунидаёқ ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 11 февраль, шанба куни Вадим Абрамов шогирдлари Филиппин терма жамоасига қарши тўп суришади.

Уммон футбол ассоциациясидан келган расмий хатга кўра, Уммон ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 16 февраль куни Маскат шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпиячилари ўйиндан кейин яна икки кун давомида Уммон пойтахтида бўлишади ва 18 февраль куни Қатарга йўл олишади. 21 февраль куни бу мамлакат пойтахти — Доҳа шаҳрида Ироқ олимпия терма жамоасига қарши Лондон-2012 саралаш гуруҳ босқичи 5-тур учрашуви ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Уммон олимпия терма жамоаси ҳам Лондон-2012 Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Терма жамоа «А» саралаш гуруҳида, 4 учрашувдан сўнг 7 очко тўплагани ҳолда, иккинчи ўринда бормоқда ва гуруҳ пешқадами Жанубий Корея олимпия терма жамоасидан атиги бир очкога ортда қолмоқда. Уммонликлар саралашнинг 5-тури доирасидаги учрашувни айнан корейсларга қарши ўтказишашади. Учрашув 22 февраль куни Маскат шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига жалб этилган “Насаф”нинг 21 ёшли дарвозабони Элдорбек Суюнов 10 февраль куни “Насаф”нинг Туркиядаги йиғинидан тўғри Дубайга йўл олган. БААдаги йиғинга 22 нафар футболчи жалб этилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:48, 11.02.2012.
Ўқилди: 11814 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz