Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Миржалол Қосимов: «Танаффусдан кейин ўйин ритмидан чиқиб кетилгани кўриниб турди»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг 13-тури доирасида Жиззахда бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши ўйин (0:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Суперлигадаги танаффусдан кейинги илк учрашувни ўтказдик. Ўйин ритмидан чиқиб кетилгани кўриниб турди. Бугун иккита бир-бирига муносиб жамоалар ўйнашди. Сўнгги йилларда "Сўғдиёна" билан жуда кўп дуранг ўйнаяпмиз. Ҳисоб очилмаган бўлса ҳам иккала томон ҳам ҳужумкор ва шиддатли ўйнади. Бугунги баҳсда дуранг икки жамоани ҳам қониқтирди деб ўйлайман. Чунки дурангга мос ўйин бўлди.

Ёзги трансфер ойнаси вақтида фақат Мартин Боакени таркибга қўшиб олдик. Сабаби футбол ўйинчоқ эмас, футболчиларнинг майдондаги ўзаро тил топишиб кетиши муҳим ва бунинг учун маълум вақт талаб этилади. Айтишадику, янги мураббий бир жамоага келгач камида 3 йил вақт керак деб. Таркибда катта ўзгаришлар фойдали ҳам бўлиши мумкин ёки аксинча тескари таъсир этиши ҳам мумкин.

Ҳакамликка эътирозим йўқ. Ҳакам хуштагини қанча кам чалса шунча яхши. Бугун шундай бўлди, жамоалар футбол ўйнашди ва майдонда қизиқарли баҳс кечди», — деди Қосимов.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 15:21, 01.08.2021.
Ўқилди: 1836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.