Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Афсус. Рио олимпиадаси чемпиони Токио-2020ни тарк этди

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистонлик яна бир кучли боксчи Токио-2020 олимпиадасини медалсиз тарк этадиган бўлди. 52 кг. вазнда Рио-2016 олимпия ўйинлари ғолибига айланган Шаҳобиддин Зоиров филиппинлик Карло Паламга қарши рингга кўтарилди.

Рақиб илк сонияларданоқ олдинга ташлангани ҳамюртимиз учун бироз кутилмаган ҳолат бўлди. Шунга қарамай, Зоиров вазиятни ўнглаган ҳолда кетма-кет зарбалар беришга интилди. Палам ҳам тезкорлик эвазига ўз зарбаларини ўтказа олди. Ҳакамларнинг барчаси биринчи раундни Филиппин вакилига беришди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида ҳам Карло фаолроқ бўлди, унинг зарбалари аниқ бўлди. Шаҳобиддин вазиятни ўнглаш учун ҳаракат тушган пайтда эса боксчилар бош билан тўқнашиб кетишди. Оқибатда ўзбекистонлик спортчининг қоши ёрилди. Шифокор эса жангни тўхтатиш кераклигини таъкидлади. Иккинчи раундда ҳам 4 ҳакам устунликни Паламга берди. Якуний натижа — 0:4 (18:20, 18:20, 19:19, 18:20, 18:20).

Шу тариқа, Рио-2016 олимпиадаси чемпиони, бу сафар ҳам ғолибликка асосий даъвогар саналаётган Шаҳобиддин Зоиров медалга бир қадам қолганида ўз юришини тўхтатди. Афсус.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:40, 03.08.2021.
Ўқилди: 12384 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик