Англия премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган дастлабки учрашув ўз поёнига етди. Унда турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бораётган "Манчестер Юнайтед" азалий рақибларидан бири "Ливерпуль"ни қабул қилди.
Уэйн Рунининг дубли ва Луис Суареснинг битта жавоб тўпи "манкунианлар"га ғалаба келтирди. Ушбу ғалабадан сўнг сэр Алекс Фергюсон шогирдлари 58 очко жамғарган ҳолда Премьер-лигада бир кун бўлсада пешқадамга айланиб олди.
АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ. 25-тур
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – ЛИВЕРПУЛЬ – 2:1 (0:0)
Голлар: Руни (47, 50) – Суарес (80).
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Де Хеа, Рафаэл, Ж. Эванс, Рио Фердинанд, Эвра, Скоулз, Кэррик, Валенсия, Гиггз, Уэлбек, Руни.
ЛИВЕРПУЛЬ: Рейна, Джонсон, Аггер, Шкртел, Хосе Энрике, Хендерсон, Даунинг (Беллами, 61), Жеррард, Спиринг (Кэрролл, 61), Кюйт (Адам, 75), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Даунинг (44), Кэррик (80).
11 февраль. «Олд Траффорд», 78 844 томошабин