34 ёшли дарвозабон Жо Харт фаолиятини «Селтик»да давом эттиради. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, битимнинг барча тафсилотлари аллақачон ҳал қилиб бўлинган. «Селтик» Хартнинг ҳозирги клубига («Тоттенхем») 1 миллион фунт стерлинг молиявий товон пули тўлайди.
Маълумот учун, Харт амалдаги клуби «Тоттенхем»да деярли захира ўйинчисига айланганди. У таркибда доимий жой топиш учун «Селтик»ка ўтмоқда.