Ёзги олимпия ўйинларида эркин курашчилар бугундан ўз иштирокларини бошлашди. Дастлаб 86 кг. вазндаги спортимиз Жавраил Шапиев гиламга чиқди.
Ҳамюртимизга илк босқичдаёқ кучли рақиб дуч келди. Рио-2016 ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони — эронлик Ҳассан Язданичаратийга қарши беллашувда Жавраил 2-11 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди эронлик атлет финалгача етиб борса, Шапиев бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлади.