Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Превью. “Сўғдиёна” - “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг  Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 51 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 25 тасида “Навбаҳор”  ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 19 та баҳсда зафар қучган, 7та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 88-59, “Навбаҳор”фойдасига.

Наманганликлар ўзаро ўйинларда 82 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 64 очко мавжуд.

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда наманганликлар ўз уйларида жиззахликлар дарвозасига 7та жавобсиз тўп киритишганди.

Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жиззахда шу пайтгача бўлиб ўтган 25 баҳснинг 18 тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 3та учрашувда дурангга имзо чекишган ҳамда 4та баҳсда мағлубиятга учрашган.

Ушбу жамоаларнинг Наманганда бўлиб ўтган биринчи даврадаги учрашувида жиззахликлар Шоҳруз Норхоновнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” ўйини 8 август куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 20:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:22, 06.08.2021.
Ўқилди: 1729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.