Токио олимпиадасида каноэчиларимиз ўз иштирокларини якунлашди. Аёллар ўртасида 500 метрга иккилик мусобақасининг ярим финалида Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокировадан иборат жуфтлик иштирок этиб, финалга чиқа олмагани ҳақида ёзгандик.
Бироз аввал B финалида қатнашишди ва маррага учинчи бўлиб етиб келишди. Демак, улар мусобақани 11-ўринда якунлашди.