Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Мондонико: «Интер»га қарши ўйинда омад бизга кулиб боқди»

Баҳо:
+ | -

«Новара» бош мураббийи Эмилиано Мондонико жамоаси ниманинг ҳисобига «Интер»ни мағлуб эта олганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Championat.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

Италия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Интер» – «Новара» учрашуви 1:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Қайд этиб ўтиш жоиз, мусобақа аутсайдери ҳисобланган «Новара» мавсум давомида атиги уч марта ғалаба қозонган ва ушбу ғалабалардан иккитаси айнан «Интер»га қарши ўйинларда қўлга киритилган.

«Футбол мен учун ҳам у қадар мураккаб эмас. Биз кучли рақибга қарши тўп суришимиз аниқ эди, шунинг учун ҳам ҳимояланиш керак эди. Бизга омад кулиб боқди, гол уролдик, шунинг учун ҳам ғалаба қозондик. Шунақаси ҳам бўлиб туради», деди «Новара» устози.

«Ишқибозларни бизни ўз кучимизга, мавсум якунида Лигани тарк этмаслигимизга ишонишга чақиришмоқда. Шогирдларим ўйинда эскича, зич ва кучли ҳимоя ҳамда қарши ҳужумларга асосланган футбол намойиш этишди. Биз гол урганимизга қарамай, яна икки-уч вазиятдан фойдалана олмадик, аммо охир-оқибат барибир ғалаба қозондик», деди Мондонико.

«Қўлга киритилган натижадан қониқиш ҳосил қилдик. Аммо эртаданоқ «Аталанта»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Кейинги баҳс биз учун бугунгисидан ҳам оғирроқ бўлади», дея қўшимча қилди «Новара» бош мураббийи Эмилиано Мондонико.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 06:28, 13.02.2012.
Ўқилди: 10136 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.