Италиялик мутахассис Фабио Капелло ОАВда тарқатилган турли хил миш-мишларни рад этди. Олдин хабар бериб ўтганмиздек сўнгги пайтларда Италия ва рус матбуоти Капеллони мураббийсиз қолган Махачқалъанинг "Анжи" клуби бош мураббийи бўлиши ҳақида ёзишаётганди.
"Швейцариянинг Санкт-Морице шаҳри тоғлар орасида жойлашган. Шундай ҳолатда мен Россияга боришим мумкинми?! Майли, буни ҳазил деб қабул қилдим. Мен Швейцарияга дам олиш учун келганман. Кейинги режаларимдан бир эса Болоньяда тақдирлаш маросимида қатнашишим лозим", дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда инглиз матбуоти.
Фабионинг ўғли Пьерпаоло Капелло ҳам 65 ёшли отасининг "Анжи" билан музокаралар олиб бораётганини рад этди: "Дадам ҳозирда бирор-бир таклифни ўрганиб чиқаётгани йўқ. Шахсан мен ҳам бу борада бирорта киши билан гаплашганим ҳам йўқ", дейди кичик Капелло.