Тошкентда 9 август оқшомида Токио—2020 совриндорлари ва иштирокчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Аэропортдаги бадиий дастур ва қутловлардан кейин спортчилар Миллий Олимпия қўмитасига йўл олди. У ерда Олимпиада совриндорларига қатор совғалар топширилди.
Токио Олимпия ўйинлари олтин медал эгаларига Chevrolet Tahoe автомобили ва 4 сотихли 3 хонали ҳовли калитлари топширилди. Бронза медалига эга чиққанларга эса Chevrolet Trailblazer ва 2 хонали уй берилди.
Токио—2020 Олимпиадаси олтин медали эгаси Баҳодир Жалолов
Токио—2020 Олимпиадаси олтин медали совриндори Улуғбек Рашидов
Токио—2020 Олимпиадаси олтин медали совриндори Акбар Жўраев
Токио—2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори Давлат Бобонов
Токио—2020 Олимпиадаси бронза медали эгаси Бекзод Абдураҳмонов (чапдан учинчи) бўлажак рафиқаси Нигора Турсунқулова ва оиласи билан
Қайд этиш керак, Олимпиададан аввал олтин медал эгаларига 200 минг АҚШ доллари, бронзага эга чиққанларга эса 50 минг доллар пул мукофоти берилиши маълум қилинганди.
Маълумот учун, Chevrolet Trailblazer автомобилининг нархи 304—398 миллион сўм бўлса, Tahoe 595—795 миллион сўм туради.
Токио Олимпиадасида Улуғбек Рашидов (таэквондо), Акбар Жўраев (оғир атлетика) ва Баҳодир Жалолов (бокс) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) ҳамда Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) бронза медалига эга чиқди.