«Барселона» ва Лионель Месси ўртасидаги музокара ҳали якунига етмади.
"La Portería" тарқатган хабарга кўра, «Барселона» Мессига сўнгги таклиф билан чиқди. Ҳозирда томонлар ушбу таклифни муҳокама қилишмоқда. Клуб томонидан музокараларда "кўк-анорранглилар" бош директори Ферран Ревертер иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган ҳафтада Месси билан шартнома узайтирилмаслигини эълон қилди. Бунга сабаб сифатида Ла лига регламентидаги молиявий ва ташкилий чекловлар сабаб сифатида кўрсатилди.