«Барселона» уй стадиони бўлган «Ноу Камп» ўйингоҳига мухлислар қайтиши кутилмоқда. «Marca» нашрининг хабар беришича, якшанба куни бўлиб ўтадиган «Реал Соседад»га қарши баҳсга 29 803 нафар мухлис ташриф буюришига рухсат этилган.
Регламентга биноан стадионларнинг 30 фоизигача ҳажми тўлдирилиши мумкин. Сан-Себастянликларга қарши тўқнашув мухлисларнинг 17 ой ичида илк бор «Ноу Камп»га қайтиши бўлади. Охирги марта 2020 йил 7 март куни «Реал»га қарши баҳсда каталонияликлар ўз мухлислари қаршисида тўп сурган эди.