Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Парижликларнинг ҳужум чизиғи Европа майдонларини ёндиради

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик тирик афсона Лео Месси яқиндагина сенсацион тарзда Пари Сен-Жермен клубига кўчиб ўтди. Энг қизиғи, ушбу трансфер мутлақо бепул амалга ошди. «Барселона» клуби номи билан йиллар давомида синоним сўзга айланиб кетган исмли футболчи охир оқибат «Ноу Камп»ни тарк этишга мажбур бўлди. Бунга клуб Ла Лига билан курашда маош масаласидаги келишмовчиликларда ютқазганлиги сабаб бўлди. Бир томондан Месси ваниҳоят йиллар давомидаги соғинчини босишга эришади. Чунки у Каталония пойтахтида шонли даврини ўтказган собиқ жамоадоши Неймар билан бир сафда ҳаракат қилиш имконига эга бўлди. Эндиликда футбол мухлислари бир нарсани ҳайрат ила кутадилар. У ҳам бўлса сўнгги ўн йилликни энг яхши ҳужумчиси кейинги йилларни эҳтимолий порлоқ келажакка эга бўлган футболчиси Мбаппе билан тўп суришидир.

Эндиликда «ПСЖ» клуби ўз тарихидаги энг дахшатли ҳужум триосига эга. Аммо бу триода «Барса»даги яна бир рақиблар қўрқинчи бўлган Луис Суарез бўлмайди. Ана шунинг учун «Барселона»нинг машҳур МСН қуроли «ПСЖ»да МНМга ўзгаради. Чунки у ерда янги порлоқ юлдуз Мбаппе бор. Месси Францияга келганидан сўнг, анча нарса ўзгаради. Хусусан, келганидан буён тайинли ўйин кўрсата олмаган Неймар қайта «тирилса» не ажаб. Бразилиялик ҳужумчи 2017 йилда 222 миллион евро эвазига трансфер бўлганидан кейин, жароҳатлар билан курашиб вақт ўтказди. У шу пайтгача Франция чемпионатида бир мавсумда 20 та ўйиндан кўп баҳсда майдонга туша олмаган. Ўтган мавсумда эса 18 та лига ўйинида пенальтисиз 4 тагина голга муаллифлик қила олди, холос. Шундай бўлсада, Неймар ҳали ҳамон рақиб мудофаасини ваҳимага сола оладиган жаҳон даражасидаги топ футболчи саналади.

Мбаппе ҳақида ҳам шундай гапларни айтишимиз мумкин. Франциялик Мессидан фарқли равишда аллақачон ўз мамлакати билан Жаҳон чемпиони бўлишга улгурган. Ҳужумчи парижликлар сафида умумий 171 та баҳсда 132 та гол уришга муваффақ бўлан. Бу ўта ҳайратланарли натижа саналади. Чунки у эндигина 22 ёшда ва энг гуллаган олтин даври энди келаётган бўлиши, эҳтимолдир. Мбаппе дунёдаги энг яхши бешта ўйинчидан бири ҳамда Неймар билан яхши тандем ҳосил қила олган.

Нисбатан янги ҳисобланган Месси эса бутунлай бошқа дунё. У бутун фаолияти давомида битта клубни елкасида олиб юрди. Муваффақиятларининг асосий сабабчиларидан бири бўлди. Бироқ хотима унчалик ҳам кутилгандек бўлмади. Лео ўтган мавсум Ла Лигада пенальтилар ҳисобга олинмаганда 27 та гол урди ва 9 та голга узатмани аниқ ижро этди. Шундай бўлса ҳам «Барса»нинг бутун мавсуми давомида йиғган 79 очкоси чемпионлик учун етарли бўлмади. Хулоса қилиб айтганда Париж шаҳрида янги даврни очиб берувчи лаҳзалар бошланмоқда. Бунда жамоадан мамлакат чемпионлиги, Европа чемпионлиги, кубок, суперкубок ҳамда Жаҳон чемпионлиги каби номлар ва совринлар кутилади. Ҳархолда, энди мухлисларни бунга ҳаққи бор. Ахир жамоада Месси борку!


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 17:59, 11.08.2021.
Ўқилди: 5895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [2753]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2721]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2521]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2189]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1831]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1814]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1676]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1593]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1455]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик