Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Алексей Евстафеев Ўзбекистон (U22)нинг илк йиғинига таркибни эълон қилди

Баҳо:
+1 | -

24-27 февраль кунлари Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Тошкентда ўзининг илк йиғинини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бугун ташланган қуръага кўра вакилларимиз Осиё чемпионати саралашининг “D” гуруҳидан жой олишди. Зонада Иордания, Бангладеш, Непал ва Яман терма жамоалари Ўзбекистонга рақиблик қилади.

Февралнинг сўнгги ўн кунлигида бўлиб ўтадиган йиғинга Алексей Евстафеев 23 нафар футболчини жалб қилди. Бироқ бу билан таркиб оптимал кўриниш ҳосил қилмаган. Айни пайтда Вадим Абрамов ихтиёрида бўлиб турган бир қатор футболчилар бевосита Ўзбекистон U-22 сафида ҳаракат қилишлари мумкин. Агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 чиптасини қўлга киритса мураббий унга аъзо футболчиларни безовта қилмайди ва саралашда уларнинг хизматидан фойдаланмайди. Қуйида Тошкентдаги йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин.

Футболчи

Т.Й.

Жамоа

Дарвозабонлар

1.

Зафар Сафоев

1991

“Бунёдкор”

2.

Виктор Мочалов

1991

“Бунёдкор”

3.

Элдорбек Суюнов

1991

“Насаф”

Ҳимоячилар

4.

Фарруҳ Нурлибоев

1991

“Олмалиқ”

5.

Жавлон Гусейнов

1991

“Динамо”

6.

Ғанишер Поччаумаров

1991

“Металлург”

7.

Алишер Турдиев

1991

“Насаф”

8.

Даврон Ҳошимов

1992

“Пахтакор”

9.

Евгений Кочнев

1992

“Бухоро”

10.

Никита Свиридов

1992

“Самарқанд”

11.

Азамат Исроилов

1992

“Олмалиқ”

Ярим ҳимоячилар

12.

Мирғиёс Сулаймонов

1991

“Металлург”

13.

Азим Аҳмедов

1992

“Навбаҳор”

14.

Бобур Абдураҳмонов

1992

“Пахтакор”

15.

Омаджон Тойлоқов

1991

“Динамо”

16.

Алибобо Раҳматуллаев

1991

“Бунёдкор”

17.

Сардор Соипов

1991

“Нефтчи”

18.

Исроил Эргашев

1991

“Олмалиқ”

19.

Шоҳрух Гадоев

1991

“Насаф”

Ҳужумчилар

20.

Нозим Умуров

1991

“Бухоро”

21.

Шаҳзод Нурматов

1991

“Металлург”

22.

Сардор Мирзаев

1991

“Нефтчи”

23.

Дмитрий Кузин

1991

“Қизилқум”

Мураббийлар штаби

Алексей Евстафеев

Бош мураббий

Азамат Абдураимов

Катта мураббий

Алексей Рошин

Дарвозабонлар мураббийи

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:30, 14.02.2012.
Ўқилди: 12069 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.