Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Эртага АПЛ старт олади!

Баҳо:
+ | -

Эртага, 13 август куни Англия чемпионатининг янги мавсуми ҳам бошланади.

Бу мавсум очилиш ўйинида мусобақа дебютанти «Брентфорд» ва «Арсенал» клублари иштирок этишади.

Биласизми?

«Брентфорд» ва «Арсенал» ўртасидаги эртанги учрашув 1947 йил май ойидан бери лига доирасидаги биринчи ўйин бўлади. 74 йил олдин "Гриффин Парк"да ўтган баҳсда «тўпчилар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

«Брентфорд» 13 август жума куни «Арсенал»га қарши учинчи марта, 2001 йил апрель ойидан бери биринчи марта тўқнаш келади.

«Арсенал» АПЛ тарихида тўртинчи бор мусобақанинг очилиш ўйинида иштирок этади. Бундан аввалги уч беллашувнинг барчасида лондонликлар ғалаба қозонишган: "Вест Бромвич" (2008/09), «Лестер» (2017/18) ва «Фулҳем» (2020/21).

Николя Пепе Робин ван Перси давридан бери АПЛнинг кетма-кет уч учрашувида дубл қайд этган биринчи футболчиси бўлиши мумкин. Пепе ўтган мавсум Премьер-Лиганинг охирги икки ўйинида иккитадан гол уришга муваффақ бўлганди.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлар: Стюарт Бюрт, Симон Беннет

Захира ҳаками: Майк Дин

ВАР: Крис Кавенаг

ВАР ёрдамчиси: Сян Мессий-Эллис

Тахминий таркиблар

Брентфорд - Рая, Янссон, Аер, Пиннок, Роерслев, Канёс, Жанелт, Норгаард, Фосу-Анри, Мбеумо, Тоней

Арсенал - Лено, Чамберс, Мари, Уайт, Тирни, Элнени, Жака, Роу, Пепе, Обамеянг, Ляказетт.


Йўқотишлар

Брентфорд: Жош Дасилва, Матиас Енсен (иккаласида ҳам жароҳат)

Арсенал: Томас Парти, Эдди Нкетия, Габриел Магаляеш (барчасида жароҳат), Роб Ҳолдинг (формада эмас).


Рақамлар

«Арсенал» Премьер-Лиганинг охирги 5 учрашувида ғалаба қозонган.

«Арсенал» АПЛ доирасидаги сўнгги 4 баҳснинг биринчи бўлимида ҳам, бутун ўйин давомида ҳам ғалабага эришган.

Англия Премьер Лигаси 2021/2022 йилги мавсумининг очилиш баҳси - «Брентфорд» ҳамда «Арсенал» ўртасидаги ўйин 13 август куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:03, 12.08.2021.
Ўқилди: 4479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.