«Челси» дарвозабонлари Кепа Арризабалага ҳамда Эдвард Менди УЭФА Суперкубоги ўйинидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўйин ҳақида Кепа шундай дейди:
«Бу доимгидек аҳвол эмасди. Мен ўйиндаги ҳамма жараёнга тайёр эдим. Чунки бу содир бўлиши мумкинлигини билар эдим. Шу сабаб мен жисмонан ва руҳан пенальтилар церийаси учун тайёр ҳолатга келдим. Менди ўйин давомида ажойиб ҳаракат қилди ва кўп сейвлар ижро этди. Бу жуда оғир ўйин эди. Рақиб ўта мураккаб. Шундай бўлса ҳам биз ғалабага эришдик ва бундан ҳурсандмиз. Бутун жамоа тиришқоқлик билан ҳаракат қилди, натижада биз медаль ҳамда кубокка эга чиқдик».
Менди ҳам ўз фиркларини билдириб ўтди: «Биз айнан мана шу муваффақият учун ҳаракат қилдик. Мен Кепани қандай имкониятларга эга дарвозабон эканини жуда яхши биламан. Ўйлайманки, бугунги совринни бизга у ютиб берди. Мен Кепа билан фахрланаман. Умуман олганда барчамиз биргаликда ҳаракат қилдик, ғалабани ҳам барчамиз бирга нишонлаймиз».
Маълумот учун, «аристократлар» АПЛнинг илк учрашувини 14 август куни ўз уйида «Кристал Пелас»га қарши ўтказади.