Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Суперлига. «Металлург» қаторасига тўртинчи мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионати биринчи даврасининг якуни ҳамда иккинчи давранинг аввали “Металлург” учун ўта омадсиз келди. Бекободликлар инқироз гирдобидан чиқишнинг йўлини топа олишмаяпти. “Металлург” кетма кет тўртинчи ўйинни бой берди...

Бу сафар “Бунёдкор”га, Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида. Учрашувнинг оғир кечишини ҳамма тахмин қилганди. Аламли мағлубиятлар, таркибдаги муаммолар мураббийлар штабига ҳам, ўйинчиларга ҳам катта босим, юк бўлди. Жасур Абдураимов шогирдлари психологик – руҳий чуқурликдан чиқиб кета олишмаяпти. Бу сафар жамоага асосий таркиб ўйинчилари Саламат Қуттибоев, Аброр Тошқўзиевлар ёрдам бера олишмади. Таркибга иккинчи  даврада қўшиб олинган ёш футболчилар эса ҳали жамоа ўйинига тўлиқ қўшилиб кета олмади. Хуллас муаммолар йиғилиб мағлубиятлар сони ўсаяпти.

Учрашувнинг кулминацион нуқтаси адашмасам 15-дақиқада юз берди. Майдон марказида Дамир Темиров томонидан ишлатилган “подкад” ВАР томонидан “қизил"га муносиб кўрилди. Иккинчи вазиятда ҳам ВАР “қалдирғочлар” фойдасига ишлади. 44-дақиқада Зокир Қодиров “Бунёдкор” футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун иккиланмай пенальти белгилади. Аммо ВАР ўйинчи орқаси билан қарамай туриб, тўпни қўли билан ўйнади деб, учрашувдаги навбатдаги тўхталишга сабаб бўлди. 11 метрлик нуқтага тўпни ўрнатиб қўйган Станислав Андреев ҳакамлар бир қарорга келиб бўлгунига қадар “ёниб кетди”. Пенальтини ўта ишончсизлик билан амалга оширди ва дарвозабон тўпни қайтарди.

Иккинчи таймда “Бунёдкор” сон жиҳатидан устунликдан унумли фойдаланди. Тайм бошидаёқ Фаррух Икромов ажойиб комбинациядан сўнг дарвозабон билан яккама якка чиқиб, ҳисобни очди – 1:0. 72-дақиқага келганда Икромовнинг ажойиб узатмасидан кейин Миржаҳон Мираҳматов “Металлург” дарвозасини ишғол этди – 2:0. 75-дақиқа майдонда камчилик бўлиб қолган “Металлург” учун бу ҳисобни ўзгартириш, мағлубиятдан қутилиб қолиш қийин эди.

Шу тариқа, “Металлург” қаторасига тўртинчи, мавсумдаги саккизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Coca Cola Суперлига. 15-тур
БУНЁДКОР – МЕТАЛЛУРГ – 2:0 (0:0). 13.08.2021 йил. Олмалиқ шаҳри, ОКМК стадиони.
Голлар: Фаррух Икромов (51), Миржаҳон Мирахматов (72).
Амалга оширилмаган пенальти: Станислав Андреев (44).
«БУНЁДКОР»: 71. Сарвар Каримов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 9. Фаррух Икромов, 13. Лутфулла Тўраев (с), 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 17. Одилжон Абдураҳмонов, 26. Улуғбек Абдуллаев, 30. Абдулла Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 49. Иброҳим Томива.
Захира: 1. Равшанбек Ягудин, 3. Диан Талхатов, 7. Фарҳод Мираҳматов, 8. Санжар Рашидов, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 33. Умарали Раҳмоналиев, 35. Азиз Пирмуҳаммадов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
«МЕТАЛЛУРГ»: 1. Акмал Турсунбоев, 7. Руслан Розиев, 10. Шаҳзодбек Нурматов, 21. Камолиддин Тожиев, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 30. Иброҳим Ибрагимов, 48. Дилшод Раҳматуллаев, 55. Акбаржон Исматуллаев (с), 80. Фаррухжон Иброҳимов, 98. Дамир Темиров
Захира: 12. Александр Лобанов, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Худойшукур Сатторов, 11. Иван Нагаев, 15. Зоҳид Абдуллаев, 25. Шаҳзоджон Неъматжонов, 70. Муҳаммад Исаев, 79. Бобур Давлатов, 90. Абдураҳмон Абдулҳақов
Огоҳлантириш: О.Абдурахмонов (56)
Четлатиш: Дамир Темиров (14).
Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
VAR ассистент: Бахтиёрхўжа Шавкатов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:10, 13.08.2021.
Ўқилди: 2571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.