Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Александр Хомяков: "Жамоам дурангга муносиб эди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" — "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бир сўз билан айтганда, жамоам дурангга муносиб эди. Йигитлар бор кучларини сарфлашди. Вазиятлар яратишди. Афсуски, пенальтидан фойдалана олганимиз йўқ. Ўз ҳисобимизга бир очко бўлса ҳам қўшиб олишни чин дилдан истагандик. Футболчилар берилган режани аниқ бажаришди ва ўз ишларига яхши ёндошишди.

— Иккинчи бўлимда "Машъал"да кўплаб қулай имкониятлар юзага келганига қарамасдан фойдалана олмади. Бу омадсизликми ёки футболчилардаги маҳоратнинг камлиги?
— Ўзингиз айтганингиздек, вазиятлар бизда кўп бўлди, дея оламан. Фақатгина реализация етишмади. Ҳужум чизиғи вакиллари ёмон ўйнашгани йўқ. Қаердадир биз фойдаланишимиз шарт бўлган вазиятларни қўлдан бой бердик. Айрим ҳолатларда маҳорат камлик қилган бўлиши мумкин. "Насаф" билан баҳсда "Пахтакор" дарвоза тўсини голдан қутқарганди. Биз билан ҳам шундай ҳолат содир бўлди. Иккита учрашувда бир ҳил ҳолатлар рўй беряпти. Кўп куч сарфладик. Бироқ камлик қилди.

— "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйиндан сўнг "Пахтакор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказганини айтганди. Улар ҳам худди бугунгидек иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишганди. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?
— "Пахтакор" ўз услубидан келиб чиқиб бизга ўйин тизгинини ушлашга қўйиб бермади. Футболчиларга рақиб ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўймаслигимизни айтгандим. Лекин ҳозир қайнаб турган мия билан мазкур мавзуда гапириш қийин.

— Жамоада пенальтини амалга оширадиган аниқ бир футболчи танлаб олинганми?
— Бизда Ҳумоюн Муртазоев бор эди. Бугунги ўйиндаги вазиятда пенальтини ким тепиши борасида аниқ танлаб олинган футболчи йўқ эди, десам муболаға бўлмайди. Шаҳзод Шаймонов пенальтиларни яхши тепади. У амалга ошириши эҳтимоли мавжуд эди. Лекин Самуэль йигитларга ўзига ишоаётганлигини айтган. Натижада зарбани ушбу футболчи йўллади. Бор гап шу.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:59, 14.08.2021.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик