Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Жасур Абдураимов ва “Металлург” ЎзПФЛ регламенти бандини бузди

Баҳо:
+ | -

“Металлург” клуби бош мураббийи Жасур Абдураимов Coca-cola Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. ЎзПФЛ клуб бош
мураббийлари томонидан билдирилган фикрларни ҳурмат қилади ва ўз навбатида бош мураббийларни ҳам “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да (кейинги ўринларда – Регламент) кўрсатилган фикрларни ҳурмат қилишга чақиради. Мазкур Регламент уч алифбо ва икки тилда чоп этилган ҳамда клубларга тарқатилган.
Шунингдек, Регламентни ЎзПФЛ расмий сайти орқали электрон шаклда ҳам юклаб олиш
имконияти мавжуд.

Регламентнинг 20.6-бандида Суперлига ва Про лига клублари бош мураббийлари учрашувдан
кейинги матбуот анжуманида иштирок этишлари шарт экани кўрсатиб ўтилган. Бунда матбуот
анжуманига ёрдамчи мураббийни юбориш тўғрисида гап-сўз йўқ. Қолаверса, ҳар бир
мураббийда шогирдлари билан мулоқот қилиш учун етарлича имконият мавжуд. Аммо расмий
учрашувдан кейинги таҳминан ярим соатлик спорт журналистларининг саволларига жавоб қайтариш учун сарф этилиши лозим. ЎзПФЛ шу шарт билан бош мураббийларга Мусобақада иштирок этиш учун лицензия тақдим этади. Қолаверса, ҳар бир футбол клуби Регламент талабларига қатъий риоя қилиш шарти билан Мусобақага қўшилади.

Жасур Абдураимов “Турон”га қарши мағлубият билан якунига етган учрашувдан кейинги
матбуот анжуманини инкор қилди. Бу билан у Регламент талабларини бузди ва учрашувга ташриф буюрган спорт журналистларига нисбатан ҳурматсизлик қилди. Оқибатда тегишли қўмита Жасур Абдураимовга нисбатан жарима санкцияси қўллади. Шунга қарамай, Абдураимов кейинги
учрашувдан кейин ҳам Регламентнинг худди шу талабини бажармади. Оқибатда ЎзПФЛ кейинги
учрашувда мураббийни майдон бўйлаб техник зонага киритмади. Бундай ҳолат яна
такрорланса, ЎзПФЛ мураббий лицензиясини бир неча учрашувгача бекор қилиши мумкин.

Манба: UzPFL
Киритилди: 13:44, 14.08.2021.
Ўқилди: 2926 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.