Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

«Барселона» чорак финал масаласини амалда ҳал қилди

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: Associated Press

Ўтган тунда Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финалининг дастлабки икки учрашуви ўтказилди. Леверкузеннинг «Байер» клуби «Байарена»да йиғилган 30 мингдан зиёд мухлис кўз ўнгида Европанинг амалдаги чемпионига имкониятни бой берди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида айтарли, таърифлашга лойиқ вазиятлар юзага келтирилмади. Фақатгина Лионель Мессининг ажойиб тўп узатишидан Алексис Санчес ҳисобни очгани эътиборга олинмаса. Ушбу голдан сўнг ҳам «Барселона» «ўз услуби»да тананаффусга чиқиб кетди – бир-бирига шошилмасдан, аниқ тўп узатиб вақтни ўлдириш воситасида.

Иккинчи бўлим эса «Барселонача футбол»дан зерикканларнинг кутганига терс ўлароқ бошланди. 52-дақиқадаёқ Чорлуканинг тўп оширишидан Кадлец ҳисобни тенглаштирди. Бу вазият ўрганиб қолганимиз – «Барселона»нинг ўзининг ҳар бир ўйинининг оний бир лаҳзаларида нўноқларча ўйнаш орқали рақибга имконият яратиб бериши орқасидан юзага келди.

Бироқ «фармацевтлар» шодлиги кўпга чўзилмади, орадан уч дақиқа ўтгач, Фабрегаснинг аниқ узатмасидан сўнг Алексис Санчес қайсидир маънода биринчи голига ўхшаш гол уриб, яна «Барселона»ни олдинга олиб чиқди.

Бу орада ҳар икки жамоа вакиллари томонидан дарвозалар устуни нишонга олинди: леверкузенликлардан Аугусто, каталонияликлардан Месси томонидан.

Лекин Лионелнинг тақдирига барибир шу куни гол уриш ёзилган экан. 88-дақиқада уч ўйинчи қуршовида қолган Мессидан тўпни қабул қилиб олган Дани Алвеш ўнгдан жарима майдонига ёриб кира туриб, дарвоза томон ўқдай учиб келаётган Мессини «кўрди» ва тўпни қизғанмай яна унга узатди. Месси эса тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон «кесди» – 1:3.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» жавоб ўйини олдидан ким фаворит эканлиги борасидаги барча гап-сўзларга узил-кесил чек қўйди.

БАЙЕР (Германия) – БАРСЕЛОНА (Испания) 1:3 (0:1)
Голлар: Кадлец (52) – Санчес (41, 55), Месси (88).
БАЙЕР: Лено, Кадлец, Райнартц, М. Фридрих, Г. Кастро, Р. Аугусто, Рольфес (Кисслинг, 77), Чорлука (Виейра да Коста, 90), Л. Бендер, Швааб, Шюррле (Бельараби, 90).
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес, Абидаль, Пуйоль, Адриано (Педро, 70), Иньеста (Алькантара, 61), Фабрегас, Маскерано, Бускетс, Санчес (Куэнка, 86), Месси.
Огоҳлантиришлар: Швааб (8), Чорлука (53), Г. Кастро (80), Алькантара (87).
Жавоб учрашуви: 8 март 00:45 да.

Нимчорак финалнинг иккинчи учрашувида мавсум «кашфиёти» - Кипрнинг АПОЭЛЬ клуби Лионнинг «Стед де Жерлан»ида «Олимпик» меҳмони бўлди. Лакасетнинг иккинчи бўлим бошларида киритган ягона голи учрашув тақдирини ҳал қилди. Бу ҳисоб эса Кипр клубида ҳали имконият борлигини билдиради. Ким билади дейсиз, балки сенсациялар ҳали олдиндадир?

ЛИОН (Франция) – АПОЭЛ (Кипр) 1:0 (0:0)
Гол: Лакасетт (58).
ЛИОН: Льорис, Ревейер, Коне, Крис, А. Сиссоко, Гоналон, Чельстрем, Эдерсон (Гуркюфф, 71), Бастос, Лакасетт (Бриан, 59), Лисандро.
АПОЭЛ: Хиотис, Боавентура, Кака, Паулу Жорже, Барбоса Мораиш, Элдер Соуза (Марсиньо, 72), Хараламбидис (Мандука, 82), Пинту, Пурсайтидис, Тричковски, Аилтон (Э. Солари, 67).
Огоҳлантиришлар: Пинту (52), Марсиньо (89).
Жавоб учрашуви: 8 март 00:45 да.

Манба: www.stadion.uz.

Бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да «Зенит»-«Бенфика» ўйини бошланади. (Агар бу вақтга келиб, Санкт-Петербургда ҳаво ҳарорати -15 даражадан пастласа – ўйин қолдирилиши мумкин).

Шунингдек, 16 февралга ўтар кечаси 00:45 да яна бир нимчорак финал учрашуви «Милан»-«Арсенал» ҳам старт олади.

Киритилди: 04:01, 15.02.2012.
Ўқилди: 10910 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.