"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг янги мавсуми
бошланишидаги ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди. Испания чемпионатининг 1-тур учрашувида
"Атлетико" сафарда "Сельта"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик. Яхши ўйнаётган
жамоага кўп қийинчиликлар туғдирди. Ўйин тезлиги жуда юқори эди. Бу мени жуда хурсанд қилади. Пенальти масаласига келсак, биз ҳакамлар билан учрашдик, қаер қўл қаер қўл эмаслигини
тушуниш жуда қийин, лекин мен ҳали ҳам ВАРни жуда яхши деб ўйлайман", - дейди Симеоне.