Ярим ҳимоячи Поль Погба шартномаси кейинги ёзда тугашига қарамай, фаолиятини
"Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Athletic нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти франциялик ярим ҳимоячига ҳафтасига 400 минг фунт маош билан узоқ муддатли шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар беради.
Янги шартнома 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
Шундай қилиб, Погба "Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош оладиган футболчисига
айланиши ва ҳафтасига 375 минг фунт оладиган Давид де Хеани ортда қолдириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Погба хизматларига "ПСЖ", "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.