Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Сўнгги дақиқалар, қайта-қайта пенальти (видео)

Баҳо:
+ | -

Канаданинг «Монреаль» клуби MLS доирасидаги ўйинда «Нью-Йорк Ред Буллз»ни 2:1 ҳисобида енгди.

Учрашувнинг асосийси воқелиги - сўнгги дақиқада кўрсатилган пенальти ва унинг ижроси. АҚШ клуби кипери Карлос Коронел 90+3-дақиқада берилган биринчи зарбани тўсди. Бироқ VAR аралашувидан сўнг рефери пенальти қайта тепилиши кераклигига ишора қилди - дарвозабон тўп тепилишидан олдин қадам ташлаб, қоидани бузган экан. Қарангки, Коронел такрорий уринишдан кейин ҳам тўпни қайтарди, ваҳоланки, у бошқа бурчакка тепилганди. Бироқ рефери яна дарвозабонни қоидага хилоф тарзда иш тутганини қайд этди, камига бу сафар унга «сариқ» ҳам берди. Учинчи зарбада эса Карлос қадам ташлагани йўқ, лекин шунда ҳам, тўп йўналишини топди. Фақат Виктор Ваньяманинг учинчи уриниши самарали чиқди - тўп дарвозабон қўлига тегиб, ичкарига кирди...

Коронел пенальти драмасидагина кўзга ташлангани йўқ. У 16-дақиқада чинакам такрорланмас «сейв» кўрсатганди. Умуман, Нью-Йорк клуби 71-дақиқагача ҳисобда олдинда борди, лекин якунда... Жамоа бош мураббийи Герхард Штрубер пенальтилар кетма-кетлигидан жиғибийрон бўлди, албатта: «Ҳакам ўз ишини унча яхши бажаролмади, тўғри, бизда ҳам айб бор - ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз керак эди». «Нью Йорк Ред Буллз» айни пайт Шарқий конференция турнир жадвалида атиги 9-ўринни эгаллаб турибди.

Карлос Коронелга келсак, 24 ёшли дарвозабон 2017 йилдан буён ҳуқуқий ҳиҳатдан «Зальцбург»га тегишли. MLSга «саёҳат» Коронел учун Австрия клубидан иккинчи ижара сафари ҳисобланади. У жорий мавсум океан ортида 18та ўйинда иштирок этиб, 24та гол қўйиб юборди. Шундай киперга эга «Нью-Йорк Ред Буллз» қаторасига 7та ўйиндан буён ғалаба кўчасига кирмаяпти. Мухлислар эса Коронелни машҳур Ежи Дудекка ўхшатишмоқда. Ҳар ҳолда, польшалик собиқ кипер ҳам пенальти тўсишда беназир эди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:38, 21.08.2021.
Ўқилди: 2978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик