Кириш Регистрация

Бундеслигада амалга оширилган энг яхши трансферлар

Баҳо:
+ | -

Бу йилги ёзги трансферлар ойнасида топ-5 чемпионатларда анчагина катта трансферлар гувоҳи бўлдик. Бундеслигада ҳам бир қатор катта трансферлар амалга ошди. Айни дамда шу трансферлар ойнасида Германия клублари томонидан амалга оширилган энг катта трансферларга тўҳталиб ўтамиз.

Дайо Упамекано ("Бавария")

Собиқ "Лейпциг" клуби ҳимоячиси Дайо Упамекано ўз мураббийи ортидан "Бавария" клубига бориб қўшилди. Мюнхен клуби бу ёзда Алабани йўқотди ва унга наздимда яхши ўринбосар олиб кела олди. Франциялик футболчи "Бавария"га 42.5 миллион евро эвазига келиб қўшилди. Унинг асл трансфер нархи эса 60 миллион еврони ташкил этади. У янги клуби сафида 2-рақамда ҳаракат қиладиган бўлди.

Андре Силва ("Лейпциг")

Ўтган мавсум "Айнтрахт" сафида ўта сермаҳсул ўйин ўтказган Андре Силва, Бундеслигада тўпурарлар сафида 2-ўринни эгаллади. 25 та гол урган Андре Холанддан ҳам кўпроқ гол урди ва бу мавсум собиқ клубидан бироз кучлироқ клуб сафига йўл олди. Трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил этадиган футболчи "буқалар" сафига 23 миллион евро эвазига келиб қўшилди. Умуман олиб қараганда, бу "Лейпциг" учун яхши трансфер бўлди. Силва ёш ва иқтидорли футболчи ҳисобланади.

Дониэлл Мален ("Боруссия Дортмунд")

"Боруссия Дортмунд" 

"Боруссия Дортмунд" клуби Санчони яқинда "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборди. Шунингдек, Холанд ҳам катта эҳтимол кейинги мавсумда клубни тарк этади. Бундай вазиятда клуб уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар билан шартнома имзолаши лозим. Ёзги трансферлар ойнасида клуб"ПСВ" ва Нидерландия терма жамоасида муваффақиятли ўйнаб келаётган Маленни ўз сафига қўшиб олди. Ушбу трансфер эвазига дортмундликлар Нидерландия клубига 30 миллион евро тўлаб берди. Наздимда, бу трансфер ҳам "асаларилар" учун омадли келади. Худди, аввалгилари каби.

Грегор Кобель (Боруссия Дортмунд)

"Штутгарт" клубида яхши икки мавсум ўтказган Кобель, охир-оқибат шу чемпионатнинг кучлироқ клуби сафига келиб қўшилди. У янги жамоасида асосий дарвозабон бўлмайди. Сабаби, Роман Бюрки "асаларилар"нинг анча мавсумлардан буён асосий дарвозабони ҳисобланади. Шундай бўлсада, бу дарвозабоннинг келажаги порлоқ. 

Киритилди: 16:17, 21.08.2021.
Ўқилди: 2533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.