Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Ўзбек мураббий корейсларга бокс ўргатади

Баҳо:
+2 | -

Жанубий Корея бокс федерацияси ўзбекистонлик мутахассис Марс Қўчқоровни мамлакат миллий бокс жамоасига мураббийи этиб тайинлади.

The Korea Herald газетасининг ёзишича, бундай масъулиятли лавозимга ўзбекистонлик мутахассиснинг тайинланиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди.

Андижон бокс мактаби вакили, ҳозирда 55 яшар бўлган Марс Қўчқоров корейс тилини умуман билмаса-да, асосий мақсади кореялик боксчиларни Лондон-2012 мусобақаларига йўлланма олишларига эришиш эканлигини қайд этди.

Газета унинг инглиз тилида гапирган «Мен мана шу юмушга киришаётганимдан жуда хурсандман, чунки Корея жамоасида яхши йигитлар бор», деган сўзларини келтиради. Қўчқоров айни пайтда ёзги Олимпиада ўйинларида медаллар қўлга киритишни ният қилаётган бўлса-да, яна бир муҳим вазифаси ушбу мамлакатда бокснинг нуфузини кўтариш эканлигини қайд этган. «Бу ерда футбол ва бейсбол анча машҳур эканлигидан хабарим бор. Бокс борасида ҳозирча бундай деб бўлмайди», дейди мураббий.

Ҳақиқатан ҳам, ўтган асрнинг саксонинчи йилларигача Кореяда бокс анча оммавий бўлган бўлса-да, мамлакатда бейсбол ва футбол лигаларининг тузилиши билан бокснинг нуфузи бирмунча пасайди.

Шунинг учун ҳам Марс Қўчқоров Лондон Олимпиадасидан имкон қадар яхши фойдаланмоқчи. Унинг айтишича, «Олимпиадани барча кўриб боради. Агар биз кўпроқ медаль оладиган бўлсак, одамларда катта қизиқиш уйғонади, албатта».

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу вазифани амалга ошириш осон бўлмайди. Негаки, корейслар ўзлари мезбонлик қилган 1988 йилги Сеул Олимпиадасидан бери биронта ҳам олтин медаль олишга муваффақ бўлмаган.

Манба: The Korea Herald
Киритилди: 23:59, 16.02.2012.
Ўқилди: 13189 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.