Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Локомотив» ирода намунасини кўрсатди

Баҳо:
+2 | -

Европа Лигасининг 1/16 финал доирасида Москванинг "Локомотив" жамоаси Испаниянинг "Атлетик" жамоасини қабул қилиб иродали ғалаба эришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмонлар вакили, Испания футболининг келажаги сифатида баҳоланаётган  Икер Муниаин жамоасини олдинга олиб чиққанди. Бироқ иккинчи бўлимда "Локо" ўзига келишни уддалади.

Аввалига "темирйўлчилар" пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси Ауртенече Кайседога нисбатан қўполлик ишлатганди. 11 метрлик жарима зарбасини эса Денис Глушаков аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

Орадан 10 дақиқа ўтгач, энди Кайседонинг ўзи бильбаоликлар дарвозасини яна бир марта ишғол қилиб жамоаси учун қийин аммо жуда муҳим ғалабани келтирди.

Европа Лигаси. 1/16 финал. Дастлабки учрашув
ЛОКОМОТИВ (Россия) – АТЛЕТИК (Испания) – 2:1 (0:1)
Голлар: Глушаков (61, пенальти), Кайседо (71) – Муниаин (35).
ЛОКОМОТИВ: Гильерме, Шишкин, Беляев, Бурлак, Янбаев, Тарасов, Сапатер, Глушаков (Оздоев, 88), Торбинский (Обинна, 67), Майкон (Сичёв, 90), Кайседо.
АТЛЕТИК: Ирайсос, Ираола, Аморебьета, Ауртенече (Давид Лопес, 78), Хави Мартинес, Итурраспе, Де Маркос, Андер, Сусаета, Муниаин, Льоренте.
Огоҳлантиришлар: Майкон (9), Торбинский (45), Ауртенече (60), Гильерме (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:12, 17.02.2012.
Ўқилди: 11480 марта.
Фикрлар: 125 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6507]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3160]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2920]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2904]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2210]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2057]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2022]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1975]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [1934]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1812]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик