Италиянинг "Милан" клуби "Кротоне" ярим ҳимоячиси Жуниор Мессиас билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Мартсио хабар бермоқда.
Жуниор ҳозир 30 ёшда. А Сериянинг сўнгги мавсумида у 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани
амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, бугун кечқурун "Милан" А Серияда ўз иштирокини бошлайди. "Россонерилар"
"Сампдория" билан куч синашишади.