Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Луис Валенсия Европа Лигасининг 1/16 финали "Аякс"га қарши ўйинида жароҳат олди. Бу ҳақда Россиянинг "Чемпионат.соm" интернет нашри инглиз матбуоти маълумотларига таяниб хабар тарқатмоқда.
Англиядаги интернет нашрларида ёзилишича, Валенсиянинг жароҳатини тизза ости пайларининг чўзилиши дея тахмин қилинган. Ҳозирча футболчи сафга қайтиши учун камида тўрт ҳафта муддат керак бўлиши айтилмоқда. Жароҳат бўйича аниқ ташхис футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, қўйилади.













