Маълум қилганимиздек, айни кунларда БААда бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Регламентга кўра, бугун 20 ёшгача бўлган спортчилар баҳс олиб боришади. Ушбу кун дастурида вакилларимиздан 4 нафари рингга кўтарилади:
-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов – Анвар Ҳайдар (Ироқ)
-60 кг: Айдос Тагайбаев – Ермек Ерасил (Қозоғистон)
-67 кг: Самандан Солижонов – Армун Рустамисармажи (Эрон)
-71 кг: Аълохон Абдуллаев – Тугулдур Усухбаяр (Мўғилистон)
Бугунги дастурлар Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. -48 кг вазн тоифасидаги вакилимизнинг чиқиши дастур бўйича иккинчи жангга тўғри келади.
Кейин беллашувлар енгил вазндан оғир тоифага қараб давом этади. Жангларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:













