Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Янги жамоалари сафида ўзини кўрсата олган футболчилар. Лукакудан Шомуродовгача

Баҳо:
+ | -

2021-22 мавсум ҳам старт олди. Европа топ-5 чемпионатларида аллақачон бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди. Ёзги трансферлар ойнасида янги харидларни амалга оширган клублар сафида янги футболчилар аллақачон майдонга тушиб улгурди. Келинг, янги жамоасининг илк ўйинларида ажойиб таасуррот қолдирган футболчиларга тўхталиб ўтамиз. 

Хакан Чалханоглу ("Интер")

Италия А Сериясининг айни дамда бир тури ортда қолди. Биринчи турда собиқ чемпион "Женоа"ни йирик 4-0 ҳисобида мағлуб этди. "Милан" сафида кўп мавсумлар ўтказган Чалханоглу ёзда "нерадзури" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва биринчи ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Туркиялик футболчи камёб турдаги яримҳимоячилардан ҳисобланади. Ўйлашимча, у "Интер"да албатта, ўз ўйинини топади ва жамоа етакчиларидан бирига айлана олади. 

Жек Грилиш ("Манчестер Сити")

"Астон Вилла" клуби етакчиси бўлган Жек Грилиш ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Сити" клубига 117 миллион евро эвазига келиб қўшилди. У учун чиндан ҳам катта пул сарфланди ва "шаҳарликлар" бу борада таваккал қилди. Илк ўйинда англиялик яримҳимоячи "шпорлар"га қарши майдонга тушди. Дебют баҳсда у ва жамоаси гол ура олмай, "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, аммо иккинчи ўйинда "Манчестер Сити" "Норвич"ни 5-0га мағлуб  этди ва бу ўйинда Грилиш ўзининг янги жамосидаги илк голини урди. Бу шунчаки кичик муваффақият. Ундан ҳали кўп нарса талаб этилади. 

Мемфис Депай ("Барселона")

Лионель Месси "Барселона"ни тарк этди ва энди кўп нарсалар аввалигдек бўлмайди. Энди бу клубга унинг ўрнини боса оладиган етакчилар керак. Агуэро, Депай каби футболчилар ёзда "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилди. Улардан энди кўп нарса кутилаётган бир пайтда, аргентиналик футболчи жароҳат олди. Гризманни ҳам энди яхши ўйин кўрсатиб кетиши айтилаётган эди. Икки тур якунида биз ўша-ўша Антуанни кўрмоқдамиз. Депай эса Каталония клуби сафида илк икки ўйинни ажойиб тарзда ўтказди. Биринчи турда ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйган нидерландиялик футболчи, "Атлетик"га қарши баҳсда ўз голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Менимча, у янги лидер бўлиш учун яхши номзод. Эскиси каби бўла олмаса ҳам, ҳарна-да.

Ромелу Лукаку ("Челси")

Италияни ёндириб ташлаган Ромелу яна Англияга қайтди. "Челси" 115 миллион евро сарфлаб, бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди. "Мен ҳеч нарсани исботлагани қайтмадим. Шунчаки, футбол ўйнагани қайтдим", - деди унинг ўзи. Ҳа, у порфессионал ва ўз ишини устаси. Илк турда 28 ёшли форвард майдонга туша олмади, аммо иккинчи турда Лондон дербисида тушиб, гол уриб, ўз жамоасининг муваффақиятига катта ҳисса қўшди. Мен "аристократлар"ни табриклайверган бўлар эдим. Уларда бир мавсумда 30 та голни индамай ура оладиган футболчи бор. 

Абрахам ва Шомуродов ("Рома")

БУ ўринга "Рома" харид қилган икки футболчини қўйишни афзал кўрдим. Ҳа, Шомурдов ўртоқлик ўйинида, Конфедерациялар кубоги доирасидаги ўйинда ва А Серия илк турида ҳам ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўйди. Абрахам эса илк "Фиорентина"га қарши баҳснинг ўзидагина майдонга тушди, аммо у ҳам 2 та ассист муаллифи бўлди. Кўпчилик янги мавсум "бўрилар" ҳужум чизиғида рақобат вужудга келишини кутмоқда. Кимдирлар уларнинг биргаликда ҳаракат қилишини хоҳлайди. Мен ҳам 2-вариант тарафдориман. Шу туфайли, мен Моуриньодан фарқли ўлароқ улар иккаласини ёнма-ён қўйишни афзал кўрдим. 

 

                                          Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:03, 24.08.2021.
Ўқилди: 6765 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.