Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Роналду ёки Ришарлисон? “Мбаппе машмашаси” давом этади

Баҳо:
+ | -

Бир ҳафта олдин, биз келгуси ёзда «ПСЖ» Месси, Роналду ва Неймарни бир жамоада тўплаши мумкин, деган таҳминлар янгради. Шу билан бирга, «Marca» нашрининг ёзишича, парижликлар хўжайини Носир Ал-Хелайфи келаси йили футболчи текинга кетиши мумкинлигига қарамай, Мбаппени ҳозир сотмасликка қатъий қарор қилган. Аммо янги ҳафта Испания ва Францияда кутилмаган янгиликлар билан бошланди.

«RMC Sport» маълумотларига кўра, парижликлар Мбаппега 5+1 кўринишидаги маоши сезиларли даражада юқори бўлган шартноматаклиф қилган. Бироқ бу миқдор Месси ва Неймарнинг маошидан кам. Килиан клубнинг спорт директори Леонардога, яна бир бор таклифни рад этишини айтган.

Буёғига «ПСЖ» Мбаппни олиб қолиш ва уни 31 августга қадар сотмасликка кафолат беролмайди. Зеро, парижликлар келаси ёзда текинга футболчисини йўқотиши мумкин. Лекин клуб олдида яна битта таклиф бор. Ажабланарлиси шундаки, бу «Реал Мадрид» эмас, балки Премьер лиганинг номи очиқланмаган клубидир.

Агар Мбаппе шу ёзда жамоадан кетадиган бўлса, “Б” режа тайёрлаб қўйилган. Клуб «Эвертон»дан Ришарлисонни сотиб олишга уриниб қўрмоқчи. Бразилиялик футболчи Неймар билан яхши муносабатда. Бу ҳолатда трансфер имконияти ошади.

Испаниянинг энг йирик нашрлари ҳисобланган «Marca» ва «AS» тасдиқлаганидек: Мбаппе «ПСЖ»ни 31 августгача бўлган муддатда тарк этади. Асосий харидор – «Реал». «Marca»нинг дастлабки муқоваси Мбаппенинг расми билан босиб чиқарилди.

Нашрнинг ёзишича, парижликлар раҳбарияти Қатардан рухсат олишлари керак эди. Бу амалда қабул қилингандек таассурот уйғонмоқда. Аввалроқ, Мбаппени сотиш бўйича якуний қарорни Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал-Таний қабул қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Килианнинг кетиши Криштиану Роналдунинг Парижга кўчиб ўтишини тезлаштиради, деб тахмин қилинмоқда. Кейинги йил ёзда португалиялик «ПСЖ»га текинга кўчиб ўтиши мумкин эди, аммо Мбаппе сотиб юборилса, парижликлар Криштиану учун ҳам маълум миқдорда пул тўлашга тайёр бўлади. Шундай бўлган тақдирда, Месси, Роналду ва Неймар 2022 йилги Жаҳон чемпионатига қалар бир клубда ўйнашлари кафолатланади.

Қўшимчасига «Ювентус» Криш билан хайрлашишга тайёр, гарчи улар буни очиқчасига айтмаса ҳам. А Сериянинг биринчи турида Роналду «Удинезе»га қарши ўйинни захирада бошлади. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, бу ёз охиригача клубни тарк этишга умид қилаётган Криштианунинг шахсий талаби. Тўғри, кейинчалик туринликлар бу маълумотни инкор этишди ва ушбу масала фақат мавсум бошида унинг спорт формаси ёмон ҳолатда бўлганини айтишди.

Италияда Роналдунинг «ПСЖ»га ўтиши ҳозирча номаълум. «La Gazetta dello Sport» хабарига кўра, португалиялик «Манчестер Юнайтед»да ўйнаган бўлишига қарамай, «Ман Сити» унга қизиқиш билдирган. Бироқ, Гвардиола учун Харри Кейндан кейинги иккинчи вариант бўлиши мумкин.

Лионель Мессининг трансфери футбол оламида катта ўзгаришларни юзага келтирмоқда. Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида гап-сўзлар аввал ҳам бўлган. Бироқ футболчи Месси жамоага келгач, шартнома имзолашдан бош тортди. Килианнинг бу «қилиғи»ни менсимаслик, деб баҳоласангиз адашасиз. У сояда қолмоқчи эмас. Буюк футболчи бўлиш учун ўз сайёрасига шошилмоқда!

Киритилди: 22:54, 24.08.2021.
Ўқилди: 8443 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.