Кириш Регистрация

Ўз клубида муҳим футболчига айланиб улгурган ёш иқтидорлар

Баҳо:
+ | -

Ёш иқтидорли футболчилардан одатда келажакда кўп нарса кутилади ва улардан ўз устида кўп ишлаш талаб этилади. Чунки улар ўз номи билан ёш. Аммо шундай футболчилар борки, улар келажакда эмас, шу вақтнинг ўзидаёқ клублари учун керакли ҳисобланади. Бу каби иқтидорларни ҳозирги пайтда Европа футболида кўплаб учратишимиз мумкин. Келинг, ўз жамоасининг бир бўлагига айланиб улгурган айрим ёш футболчиларга тўхталиб ўтамиз. 

Жуд Беллингем ("Боруссия Дортмунд")

"Боруссия Дортмунд" клуби сўнгги йилларда кўплаб иқтидорларни етиштирмоқда ва кашф қилмоқда. Кўплаб юлдуз футболчиларини сотишига қарамай, дортмундликлар уларга ўринбосар топа олади. Айни дамда бу жамоа сафида Жуд Беллингем исмли ёш йигитча тўп тепмоқда. У ўз ўйинлари билан кўпчиликни ҳайрон қолдираётган бўлса ажаб эмас. 2003 йилда таваллуд топган англиялик футболчи ўтган мавсум Бундеслигада 29 та ўйинда майдонга тушди. Бу мавсумдаги икки тур ҳам унинг иштирокисиз бўлмади. У аллақачон бу жамоанинг муҳим ўйинчисига айланиб улгурда. Бундан ташқари, немис клуби унинг сотувидан яхшигини пул ишлаб олиши мумкин. Бу воқеа яқин йиллар ичида катта эҳтимол амалга ошади ҳам. 

Эдуардо Камавинга ("Ренн")

Франция чемпионатининг ўртамиёна клубларида ҳам доимий равишда янги юлдузлар етишиб чиқади. Мен билган кўплаб юлдуз футболчилар "Лилль", "Бордо", "Нант", "Монако" ва "Ренн" каби жамоалар академияларидан чиққан. Ҳозир кўзга ташланётганлар орасида "Ренн" яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга яққол ажралиб турибди. 18 ёш бўлишига қарамай, ўз клубининг энг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. У яқин вақтлар ичида Европа грандлари сафига ўтиши кутилмоқда. 

Нуну Мендеш ("Спортинг")

Сўнгги пайтларда Португалияда кўплаб иқтидорлар етишиб чиқмоқда. Жоау Фелиш, Диегу Жота, Рубен Диаш, Андре Силва каби катта номлар бунга яққол мисол. "Спортинг" жамоаси сафида Нуну Мендеш тобора ўз ўйинлари билан кўпчиликнинг диққатини тортмоқда. У айни дамда 19 ёшда ва бу жамоа учун аллақачон 63 та ўйин ўтказиб улгурди. Унга ҳозир Европанинг кўплаб клублари қизиқиш билдирмоқда. Биз уни топ-5 чемпионатларда кутиб қоламиз. 

Ансумани Фати ("Барселона")

Бир мавсумни жароҳати сабаб ўтказиб юболрган испаниялик футболчи Ансумани Фатига "Барселона"нинг келажаги сифатида қаралмоқда. Гарчи, у бирор мавсум ўзини тўлиқ намоён эта олмаган бўлса ҳам, барибир потенциал жиҳатдан ёшига қараганда анча-мунча яхшироқ натижалар қайд этди. Агар, жароҳат бўлмаганда, бундан ҳам кўп нарсани кутишимиз мумкин эди. У ҳозир жароҳатидан деярли фориғ бўлди. Кўрамиз, янги мавсумда у қандай ўйин кўрсатар экан!

Педри ("Барселона")

"Барселона"да сўнгги пайтларда жуда кўп муаммолар вужудга келди. Мессининг кетиши, молиявий муаммолар ва ички келишмовчиклар ва ҳоказо. Мана шундай муаммоли вазият пайтида айрим ёш иқтидорли футболчилар бироз мухлисларни кўнглини кўтариши мумкин. Педрини ҳамма таниб улгурди. У бир мавсумда 73 та ўйин ўтказди. Майдон марказида алмаштириб бўлмас футболчига айланди. Испания терма жамоасида ҳам бир қатор тажрибали футболчиларни захирага шунчаки михлаб қўйди. У нафақат жамоанинг келажаги, балки, бугуни ҳамдир. Мен унинг шу ёшида ўзини бундай тутиб, тартибли ва ақлли даражада футбол кўрсатишига шунчаки қойил қолмоқдаман. Қойил қолмасликнинг иложи ҳам йўқ!

 

                                                        Худайқудлов КАРИМ тайёрлади

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:02, 25.08.2021.
Ўқилди: 3542 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.