Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Барселона»нинг кейинги умиди

Баҳо:
+ | -

Барселона шаҳрининг дунёга машҳур клуби бир неча йилдан буён инқирозли вазиятларга чалиниб қолган. Шундоғам ички вазияти қониқарли бўлмаган клубга 2020 йил бошидан буюн коронавирус туфайли бошланган молиявий инқироз заҳм бермоқда. Месси кетди. Бунга ҳам мана шу инқирозни асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Қолаверса, клуб сиёсати ҳам футболчиларга қаратилган қаттиқ йўв бўлаётган эди. Янги президент Лапорта даврида кўп нарса ўзгартирилмоқда. Хусусан, Мессисиз умуман янги «Барса»ни қуриш айнан ушбу президент ҳамда нидерландиялик мутахассис Роналд Куманга топширилган.

 

Тан олиш керак, глобал инқироз барча клубларнинг молиявий заҳираларига қаттиқ зарба бўлди. Айниқса грант клублар бундан анча қийналмоқда. Ташқи ҳомийларга энг кўп боғланган тармоқ эгаси бўлган клуб, энди футболчиларни маошини қисқартириш билан оввора бўлиб турибди. Аммо олдинга қараб юриш, келажакни қуриш лозим. Бунда жамоа олдида битта ва энг тўғри йўл бор. Нақд пули бўлмаган клуб ўз академияси ва олиб келинган ёшларига суяниши, Роналд Куман эса мана шу тенденцияни шакллантириши талаб этилади. Улар ўтган мавсумда ички ва Европа чемпионатларида нисбатан паст даражадаги ўйин кўрсатган эдилар. Юқорида айтилган, суянилиши мумкин бўлган ёшлардан бири бу Юсуф Демирдир. 18 ёшли футболчи Лионел Мессидан кейин жамоа таркибида дебют қилган энг ёш чет элликка айланди. У «Атлетик»ка қарши кечган меҳмондаги дуранг баҳсда майдонга туширилган эди.

 

Тўғри, яна бир талант Педри ҳам ўта ёш бўлишига қарамай, ўтган йили ЕЧЛ баҳсларида, қолаверса терма жамоада ҳам дебют қилишга улгурган. Унинг келажаги порлоқ эканига шак-шубҳа йўқ. Бошқа томондан эса Юсуф Демир янги ва очилмаган қирралари мавжуд. У тез орада Ла лига ҳимоячиларини дахшатга солиши мумкин бўлган плеймейкерга айланиши мумкин. Австриялик қанот футболчиси айтилганидек, 18 ёшда. Унинг илк ўйинидан хулоса қилиш мумкинки, 2004 йилдаги Месси тез орада қайтиши мумкин. Белгиланган шартларга кўра, Демир 9 миллион фунт миқдордаги шартнома орқали кейинги ёзда сотиб олиш варианти билан «Барселона»га Австриянинг «Рапид» клубидан ижарага олинган. Футболчи ҳақида унинг дебютидан кейин Куман шундай дейди: «Демир «Сан-Мамес»да ўйнашга бироз қийналди. Чунки у ҳали ҳам ёш ва тажрибасиз. Лекин бу нарса унинг карьерасини юқори даражада давом эттириш учун яхши тажриба бўлиши аниқ».

 

Демирнинг ўзи ҳам «Barça TV»га итервю берди: «Шундай ажойиб клуб учун ўйнаш менга катта шараф бағишлайди. Мен болаликдаги орзум рўёбга чиққанини кўряпман. Мен клуб даражасида ўйин кўрсатиш учун қаттиқ меҳнатга тиришаман. Дебют ўйинимдан жуда мамнунман».
Юсуф Демир Вена шаҳрида турк оиласида дунёга келган. У 2013 йилда, 10 ёшида «Рапид» академиясига берилади. Клубда илк ўйинини 17 ёшида Австрия Бундеслигаси доирасида ўтказади. Унинг ҳаракатлари тез орада «Дортмунд», «Зальцбург» ҳамда «Интер» каби жамоалар скаутларининг назарига тушади. Аммо у «Барса»да ўйнашни хоҳлади ва Испанияга йўл олди. Шу билан унинг порлоқ йўлига тамал тоши қўйилди. Қолгани эса турк ўғлонининг ҳаракати, меҳнати ва толеъига боғлиқ. «Барселона» эса мана шундай ёшларга ўйин бериш орқали тикланишни режа қилган. Бунда Роналд Куманга катта маъсулият юкланади, албатта. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

 

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.uk
Киритилди: 21:18, 25.08.2021.
Ўқилди: 9871 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.