Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Металлург» - «Машъал» ўйинида можаро юз берди. Ҳар икки томон жабрдийда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Металлург» - «Машъал» учрашувида муборакликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бекободликлар матбуот хизмати мазкур мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди.

"Мағлубиятлар кўпайиб бораётганлиги мухлисларимизни ранжитиши бор гап. Бироқ мағлубият билан мағлубиятнинг фарқи бор. Мана иккинчи учрашувдирки, “Металлург” ҳакамларнинг хатоси эвазига майдонни бош эгиб чиқиб кетишга мажбур бўлмоқда. “Бунёдкор”га қарши ўйинда VARнинг вазиятга бемавруд аралашуви ҳамда 15-дақиқадаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолган “Металлург” мағлубият аламини тотганди. Ўйиндан кейин ЎФА ҳакамлар қўмитаси “Металлург” ПФКнинг “қизил карточка” бўйича норозилик хатини кўриб чиқиб, бекободликлар фойдасига ҳукм чиқарди. Қизил карточка сариққа айланди. Аммо натижа ўзгаришсиз қолди-ку.

Энди эса “Машъал” билан учрашувни бошқариб борган Ғайрат Жўраевнинг “антиқа” қарорлари “Металлург”ни яна 3 очкодан маҳрум этди. Наманганлик ҳакам учрашув давомида “Машъал” дарвозасига иккита юз фоизлик пенальтини белгиламади. Ўйиндан кейин ҳатто “Машъал” футболчисининг ўзи тан олди: “Кутилмаганда қўлимга тўп келиб тегди. Бўлди тамом, ҳозир ҳакам пенальти белгилайди, дедим. Йўқ, бахтимизга ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатди”. Бу ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир пайтда – 76-дақиқада содир бўлган ҳолат эътирофи. Биринчи пенальтили вазият эса 25-дақиқада кузатилганди.

Ўйин давомида “тизгинни қўлдан чиқариб юбориш”, кетма-кет янглиш қарорлар қабул қилиш эҳтимол ҳакамнинг ёшлиги, тажрибасизлиги билан изоҳланар. Бироқ VAR бормаётган ўйинга ёш ҳакамнинг тайинланишининг ўзи хатомасмикин? Биз келажаги порлоқ деб, кутаётган ҳакамлардан бирини “синдириб” қўймаяпмизми? Наздимизда, ЎФА ҳакамлар департаменти бу саволга ҳам жавоб излаши керакка ўхшайди. Лекин, нима бўлганда ҳам, қандай қарор қабул қилинганида ҳам бундан “Металлург”га енгил бўлмайди. Жамоа яна ғалабадан – уч очкодан маҳрум бўлиб, мусобақа жадвалида қуйига шўнғишда давом этяпти. Охири бахайр бўлсин...".

Одатда матбуот анжуманидан кейин ғалаба қозонган жамоаларнинг бош мураббийлари биринчи бўлиб журналистлар ҳузурига чиқиши керак. “Металлург” – “Машъал” учрашувидан кейин эса муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманига чиқишни истамади.

Бунга эса "Машъал" матбуот хизмати қуйидагича изоҳ берди.

"Металлург" футбол клуби хавфсизликни таъминламанглиги учун "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманига қатнашмайди... ("Металлург" жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўйиндан кейин Хомяковга мушт туширгани жонли эфир пайтида тасвирга тушиб қолган).

Ўз уйида «Машъал»дан тарсаки еган «Металлург» клуби раҳбарияти, «Машъал» ва унинг делегациясини мураббийи ва футболчилари ҳақорат қилди. У ҳам камлик қилгандек бош мураббийни калтаклашди.  Бундай шармандали ва ўта хуник холатга  ПФЛ масъуллари нима дейишаркин?  Бу борада ЎФА дан ҳам муносабат кутиб қоламиз.

Хоҳлашса чемпионатдан ҳайдашади. Ҳаммаси камлик қилаётгандида, энди мушт ҳам туширишди. «Металлург» директори «Пахтакор» ёки «Локомотив» мураббийига ҳам мушт тушириб кўрсинчи. Ўзини юзига дарҳол тарсаки тушади!

«Машъал»га бўлган бугунги шармандали ҳурматсизликка жаноблар қандай чора билан жавоб қайтаришини жим туриб кузатамиз!", — дейилади муборакликлар матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:35, 26.08.2021.
Ўқилди: 3314 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.