Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Баҳром Ҳайдаров: «Шогирдларимга қўқонликларнинг стандарт вазиятларидан эҳтиёт бўлиш лозимлигини тайинлагандим»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлигаси 16-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ҳавонинг иссиқ бўлгани ҳар икки жамоага ҳам таъсир қилди. Шунинг учун дастлабки 45 дақиқаликда яхши ўйнай олишмади, деб ўйлайман. Қўқонликлар кўпроқ узун пастларга эътибор берди. Чунки, олдинда икки нафар бўйдор ҳужумчилар бор эди. Уларга қарши футболчиларимиз қийналишди. Голлар ҳақида айтадиган бўлсам, “Қўқон-1912” жамоаси сўнгги пайтларда стандартлардан унумли фойдаланяпти. Бугун ҳам биринчи голда бу фойда келтирди. Шогирдларимга айнан Йосовичдан эҳтиёт бўлишни айтгандик. Аммо хавотирларимиз асосли чиқди. Сербиялик футболчи бугун гол урди. Иккинчи гол ҳақида айтадиган бўлсам, марказий ҳимоячи бундай қўпол хатога йўл қўймаслиги лозим эди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли кечди. Ташаббус бироз биз томонга ўтгандек бўлди. Агар вазиятдан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўлармиди?

Жамоанинг номини ўзгартириш борасида бирор нарса дейиш қийин. Жамоани айни дамда ўз ҳомийси бор. Биламиз олдин “АСК” деган жамоа бўлган, балки шу номли янги жамоа тузиш мумкин. Лекин “Сурхон” айни дамда ўз ҳомийсига эга.

Ўйиндан кейин бирор нарса дейиш мушкул. Бугун Павленко ва Холтўраев олдинги ўйинлардек ҳаракат қила олишмади. Буни энди муҳокама қиламиз. Балки Мурод Бобожоновни асосий таркибда майдонга туширишни ўйлагандим.

Ҳозир аутсайдерлар ҳақида гапиришга эрта. Олдинда 10 та тур ўйинлари бор. Шундай экан Суперлигадан тушиб кетадиган клублар хусусида аниқ айтиш мушкул. Футболда охиригача ўйнаш керак. Хотиржамликка берилиш керак эмас", — деди Баҳром Ҳайдаров.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:21, 26.08.2021.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [3018]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2945]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2267]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2016]

Фергюсоннинг тоби қочди [1940]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1890]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1537]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1520]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1471]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик