Бироз аввал УЕФА Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, ўтган йилги мусобақанинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлмоқда. ЕЧЛнинг 2020/21 йилги мавсуми энг яхши мураббийи сифатида Лондоннинг "Челси" клуби устози Томас Тухель топилди. Немис мутахассиси бошчилигида лондонликлар мусобақа бош совринига эга чиқишди.