Кириш Регистрация

"Тўрт нафар Олимпиада чемпиони жам бўлганида". Тошкентда Халқаро бокс куни муносабати билан флешмоб ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, 27 август куни Халқаро бокс куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан, бугун Тошкент шаҳридаги "Экопарк"да катта флешмоб ташкил этилди.

Унда Олимпиада чемпионлари - Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров, шунингдек ёш боксчилар, мураббийлар, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Олимпиада чемпионлари ёш боксчиларга мастер-класс намойиш этишди. Ўз навбатида тадбир иштирокчилари бўлган ёш боксчилар ўз кумирларининг ҳаракатларини такроран бажариб, ўзига хос флешмобни ташкил этиб беришди.

Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов айни пайтда бугунги сана муносабати билан Сербияда бўлганиги боис, бугунги тадбирда иштирок эта олмади.

Флешмобдан сўнг мухлислар учун автограф сессия ташкил этилди. Бу эса фотосессияга уланиб кетди.

Шу тариқа, ўзбек боксининг тўрт нафар Олимпиада чемпиони иштирокидаги тадбир ўз якунига етди.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 14:21, 27.08.2021.
Ўқилди: 1728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.