Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Навбаҳор» яна «Металлург»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» навбатдаги қишги ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида олиб борилаётганлигидан хабарингиз бор.

Бугун жамоа Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда «Навбаҳор» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда клуб расмий маълумот бермоқда.

Учрашувдаги голларга Собир Хамидов (пеналтидан) ҳамда Ғайрат Жўраевлар муаллифлик қилишди. Ёдингизда бўлса бундан бир неча кун аввал ҳам «Навбаҳор» - «Металлург» устидан 4:2 хисобида ғалаба қозонган эди.

Наманганликларнинг Тошкентдаги йиғини 21 февралга қадар давом этади. Ана шундан сўнг футболчиларга икки кунлик таътил берилади ва якуний йиғин Наманганда ўтказилади.

Манба: fcnavbahor.com
Киритилди: 19:12, 17.02.2012.
Ўқилди: 10032 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик