Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

АПЛ. Мағлубиятли cерия қайд этиб келаётган клуб бугун «Лестер» имтиҳонидан ўтади

Баҳо:
+ | -

Бугун «Норвич» ва «Лестер» клублари ўзаро тўқнаш келишади.

Учрашувга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Жейми Варди Премьер-Лига доирасидаги охирги 11 сафар учрашувида гол уролмаган. Сўнгги бор ҳужумчи 2020 йилнинг декабрь ойида «шпорлар» дарвозасини ишғол қилганди.

Бу унинг мусобақадаги дебют 12 учрашувидан бери қайд этилган энг узоқ голсиз церийа ҳисобланади (2014 йил сентябрдан 2015 йилнинг март ойигача).

«Норвич» АПЛдаги охирги 7 учрашувида фақатгина бир марта мағлубиятга учраган (4 ғалаба, 2 дуранг). Ягона мағлубият 2015 йилнинг октябрида қабул қилиб олинган.

«Канарейкалар» сўнгги 12 АПЛ ўйинларида 1 гол уриб, 32 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиққан ҳолда мағлуб бўлишди.

Юқори лига тарихида фақатгина «Сандерленд» (20 мағлубият, 2003 ва 2005 йиллар) ва "Манчестер Юнайтед" (1930 йилда 14 мағлубият) клублари кўпроқ мағлубиятли церийа қайд этишган.

«Лестер» АПЛнинг охирги 6 ўйинида 4 марта имкониятни бой бериб қўйган (2 ғалаба). Шунча мағлубиятлар уларнинг мусобақадаги олдинги 21 учрашувларида қайд этилганди (11 ғалаба, 6 дуранг). Шунга қарамасдан, «тулкилар» хавфли ҳудудда бораётган жамоаларга қарши охирги 5 баҳсда 13:1 тўп нисбати билан ғалаба қозонган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Роберт Жонс

Қанот ҳакамлари: Скотт Лежер, Дерек Итон

Захира ҳаками: Кейз Строд

ВАР: Девит Кют

ВАР ёрдамчиси: Ник Ҳоптон

Тахминий таркиблар

Норвич - Крул, Ааронс, Ҳенли, Гибсон, Уилямс, Рупп, Гилмор, МакЛин, Кантуэл, Пукки, Тзолис.

Лестер - Шмейхел, Перейра, Амарти, Союнжу, Кастян, Ндиди, Тилеманс, Олбрайтон, Меддисон, Барнс, Варди.

Рақамлар

«Норвич» АПЛдаги охирги 6 учрашувда ҳам биринчи бўлимда ҳам тўлиқ ўйинда мағлубиятга учраган.

«Норвич» Премьер-Лигадаги охирги 6 уй ўйинида гол кирита олмаган.

«Норвич» АПЛдаги сўнгги 3 беллашувда камида учтадан гол ўтказиб юборган.

Жамоалар АПЛда ўзаро 6 бор тўқнаш келишган. Шулардан учтасида «Лестер» ғалаба қозонган, икки бор «Норвич» устун келган ҳамда бир баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, «Норвич» ва «Лестер» жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:44, 28.08.2021.
Ўқилди: 1914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.