Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ПСЖ Мбаппенинг ўрнини қайси ҳужумчи билан тўлдиргани маъқул?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун Мадриднинг «Реал» клуби бир нечта расмий таклифларни юборган ва футболчини ўз сафига қўшиб олиш устида жиддий ишламоқда.

ПСЖ клуби ҳали францияликни сотмаган бўлсада, унинг ўрнига олиб келиш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда.

Айни вақтда Париж клуби шорт-листидан уч нафар ҳужумчи ўрин олган:

1. Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд)

2. Роберт Левандовски («Бавария»)

3. Ришарлисон («Эвертон»)

Энди шу вариантларга атрофлича тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Эрлинг Холанд. Норвегиялик страйкер айни пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчилари учлигига бемалол кира олади. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган хусусиятлари кўп. Тезлик ва куч, вазиятлардан унумли фойдаланиш кўрсаткичининг юқорилиги ва фикрлаш бўйича у бошқа ҳамкасбларидан анчагина ўзиб кетган. У эндигина 21 ёшда ва ПСЖ мазкур футболчини ўз сафига қўшиб олса, камида 10 йил давомида марказий ҳужумчи ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Аммо, Холандни арзон нархга қўлга киритишнинг иложи йўқ ва ками 150 млн евро сарф этилса керак.

Роберт Левандовски. Полшалик форвард айни пайтда жаҳоннинг энг кучли марказий ҳужумчиси саналади. Тажриба ва класс бўйича у ҳатто Холанддан устун. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича имкониятларини охирги 5 мавсумда кўриб келмоқдамиз. Бироқ, унинг ёши 33да ва ПСЖ Левандовскини сотиб олса 2-3 йилдан кейин яна шу масалага дуч келиши аниқ.

Ришарлисон. Бразилиялик ҳужумчи «Эвертон»да ҳам Токё-2020 олимпиядада ҳам ўз маҳоратини кўрсатди. Унинг техникаси юқори ва вазиятларнинг аксариятини гол билан якунлайди. Неймар билан терма жамоада яхши тушуниб ўйнаши, унга ПСЖда ҳам қўл келиши мумкин. Унинг камчилиги йўқ деб айта олмаймиз. Топ даражадаги ҳужумчи бўлиш учун унга камида яна бир мавсум ўзини кўрсата олиши талаб этилади. У 24 ёшни қарши олган бўлсада, Холандчалик машҳур эмас ва кўпчиликнинг эътиборига тушиб улгурмаган. Шу боисдан, Мбаппенинг ўрни Ришарлисон билан тўлдирилса, клуб заифлашгандек кўриниб қолиши мумкин.

Қадрли сайтимиз ўқувчиси, сиз қайси ҳужумчи Килиан Мбаппега муносиб ўринбосар бўла олади деб ҳисоблайсиз? Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:08, 28.08.2021.
Ўқилди: 5178 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.