Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. «МЮ» «Вулверхэмптон» устидан қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 3-тури доирасида «Вулверхэмптон» меҳмони бўлиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Оле-Гуннар Сульшер жамоаси биринчи бўлим давомида рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўллай олмаган бўлса, мезбонлар "МЮ" дарвозаси томон йўллаган 9та зарбанинг 3таси аниқ чиқди.

Иккинчи бўлимда эса "Вулвз" ғалабани ўз томонига ағдариши мумкин эди. Бир вазиятда Тринкау йўллаган зарбага бироз аниқлик етишмаган бўлса, иккинчи вазиятда Де Хеа муқаррар голдан қутқариб қолди.

Ўйин тақдирини эса Гринвуднинг индивидуал ҳаракати ва бироз омад ҳал қилди. Мейсон чап қанотдан ўткир бурчак остида зарба йўллади, тўп "Вулверхэмптон" дарвозабони оёғига тегиб тўрга бориб тушди.

Ушбу ғалабадан кейин "МЮ" ўз очколарини 7тага етказиб олди.

Англия премьер-лигаси, 3-тур
Вулверхэмптон – Манчестер Юнайтед 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 80 Гринвуд.
Вулверхэмптон – Жозе Са, Семеду, Коуди (Гиббс-Уайт, 87), Саисс, Килмен, Марсал, Моутинью, Рубен Невеш, Хименес, Траоре (Фабиу Силва, 87), Тринкау (Поденсе, 70).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Марсьяль, 72), Жеймс (Кавани, 53), Гринвуд (Диогу Далот, 90).
Огоҳлантиришлар: Бруну Фернандеш (44), Рубен Невеш (81), Саисс (84), Фред (84), Гиббс-Уайт (90), Погба (90), Диогу Далот (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:34, 29.08.2021.
Ўқилди: 3649 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.