Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Виктор Жалилов: “Жамоа сифатли ўйнаса, натижа яхшиланаверади”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейин наманганликлар бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

— Жуда шиддатли ва турлича ўйин гувоҳига айландик. “Насаф” ҳар икки бўлимда бир нечта хавфли вазиятларни яратди, лекин улардан фойдалана олмади. Албатта, дарвозабонимиз мураккаб ҳолатларда жамоамизни қутқарди. Иккинчи бўлимда захирадан футболчиларни майдонга тушириш орқали ўйинимизни кучайтирдик. Қизил карточка ҳам ишимизни енгиллаштирди. Ўша вазиятдан кейин ўйинни назорат қилдик. Ва албатта, захира алмаштиришини омадли тарзда амалга оширдик, кучга тўла футболчи майдонга тушиб, гол урди. “Насаф”даги чарчоқ аломатлари ҳам ўз сўзини айтди, шекилли, — деди Виктор Жалилов.

— Аввалги ўйиндан кейин легионерларни танқид қилгандингиз. Бугун эса улардан бири гол урди. Сизнингча, танқид уларга таъсир қилдими?

— Гап бизнинг танбеҳ беришимиз ёки танқид қилишимизда эмас. Кейинчалик хотиржам тарзда гаплашиб олдик, вазиятни тушунтирдик. Коста ўша ўйиндан кейин жароҳат олгани сабабли, сўнгги иккита машғулотда қатнашганди холос. Афтидан, ҳордиқ унга ижобий таъсир қилган шекилли, захирадан ўйинга қўшилиб, бор кучини сарфлади. Умуман олганда, ҳа, танқидлар ҳам фойда беради, албатта.

— Айни пайт клубнинг сиз ва футболчилардан қарздорлиги йўқми?

— Бу борада муаммо йўқ. Наманган вилояти ҳокими “Навбаҳор” учун астойдил қайғуради, асосий жамоадан тортиб, ёшларгача эътибор қаратмоқда, ҳар тарафлама қўллаб-қувватламоқда. Ҳозир клубда йўлга қўйилган тизим босқичма-босқич самара келтиришига ишонаман. Нафақат “Навбаҳор”, умуман, вилоятда болалар-ўсмирлар футболи ривожи йўлида ўзига яраша пойдевор қўйилган.

— “Навбаҳор”нинг бронза медалларини қўлга киритиш борасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— Нафақат бронза, балки кумуш медаллар учун ҳам имконият бор. Турнир жадвалидаги жамоалар тўплаган очколарга қарасангиз, фарқ катта эмаслигини кўришингиз мумкин. Кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонганимиз учун дейлик, 4-ўриндаги жамоа билан фарқни сезиларли камайтиришга эришдик. Мен учун асосийси, жамоа ўйини сифатли бўлсин, шундагина натижаларимиз яхшиланаверади.

— Самвел Бабаяннинг ҳам жамоага ёрдами тегяптими?

— Албатта. У билан биринчи марта бирга ишлаётганим йўқ. Натижалар ва жамоанинг ўйини ҳам унинг ёрдами тегаётганини кўрсатиб турибди, ижобий ўзгаришлар бор, “Навбаҳор” олдинга қадам ташламоқда.

— Мутахассис сифатида айтинг-чи, бугун “Насаф”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?

— Омад етишмади. Қолаверса, Ўткир Юсупов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ва албатта, қисқа муддатда кетма-кет ўйин ўтказишгани учун бироз чарчоқ ҳам панд берди, деб ўйлайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:47, 29.08.2021.
Ўқилди: 2008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3789]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2899]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2009]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1884]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1868]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1620]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1571]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1514]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1350]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.