"Арсенал" футболчиси Виллиан Бразилиядаги жонажон клубига йўл олишга тайёр. Хабарларга кўра, "Коринтианс" клуби собиқ футболчиси учун икки йиллик шартнома тайёрлаб қўйган.
Футболчи ушбу клуб сафида илк бор 2006 йилда дебют қилган эди. Кейин эса 2007 йилда "Шаҳтёр Донтеск" билан битим тузади. Украина чемпионатида 227 та ўйин ўтказган футболчи, 37 та гол ҳамда 67 та ассист муаллифига айланади.
"Челси"дан таклиф олган Виллиан АПЛга келади. У ерда жами 339 та учрашувда 63 та гол ҳамда 62 та пасс муаллифига айланган. Шундай натижаларга эга футболчи яна ўз юртига қайтмоқда.