«МЮ» футболчиси Мейсон Гринвуд халқаро баҳсларда фаолиятини Ямайка терма жамоасида давом эттириши ҳақида миш-мишлар тарқалди. У асли ямайкалик ота-она фарзанди ҳисобланади.
Бунга Англия термаси устози Гарет Саутгейт изоҳ берди: «Аслида мен 21 ёшгача термага алоқам йўқ. Аммо мен унинг халқаро ўйиндаги ривожланишини назоратга олишни истайман. У 100 фоиз Англия учун ўйнашни хоҳлайди. Бу ерда бошқа гапга умуман ҳожат ҳам йўқ».