Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Бокс. Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионатини 8 та олтин медаль билан якунлашди

Баҳо:
+ | -

Дубай шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Ўтган куни ўсмирларимиз ушбу мусобақада 9 та олтин медаль қўлга киритиб, чемпионатни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашганди. Ушбу муваффақиятли юришни бугун уларнинг ака-опалари, яъни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари давом эттиришди.

Кеча финал беллашувлари якунига кўра, ёшларимиз 8 та олтин медаль қўлга киритишди. Шунингдек, боксчиларимиз 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига ҳам сазовор бўлдилар. Айниқса, олтин медалларнинг 5тасини қизларимиз қўлга киритишгани эътиборга молик.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-71 кг: Аълохон Абдуллаев
-92 кг: Нусратбек Тохиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:
-51 кг: Аҳмаджон Қўзибоев
-67 кг: Самандар Солижонов
-86 кг: Диёрбек Ўралов

Бронза:
-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов.

Қизларимиз сафида эса совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобокулова
-52 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-70 кг: Азиза Зокирова

Бронза:
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова  
-60 кг: Рухшона Ўктамова
-63 кг: Моҳира Аҳмедова
-81 кг: Сабоҳат Ҳусанова
+81 кг: Ҳадичабону Эргашева.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1 сентябрь куни соат 16:40да юртимизга қайтиб келишади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиниши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 09:45, 31.08.2021.
Ўқилди: 3960 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик