Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Олимпия терма жамоасини 40 дақиқалик парвоз кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 18 февраль куни Уммон пойтахти Маскат шаҳридан Қатар пойтахти Доҳага йўл олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ироқ олимпия терма жамоасига қарши Олимпиада-2012 Осиё саралаш мусобақаси 3-раунди 5-тур учрашувига тайёргарлик кўриш учун 10 февраль куни БААга жўнаб кетган эди. Абрамов шогирдлари 15 февралга қадар Дубайда шуғулланишди, бу вақт оралиғида олимпиячилар Филиппин миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 15 февраль куни Уммонга йўл олган ўзбекистонликлар 16 февраль куни шу мамлакат олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 18 февраль, Тошкент вақти билан 14:50да Уммон пойтахти Маскатдан Доҳага йўл олади. Вадим Абрамов шогирдлари 40 дақиқалик парвоздан сўнг Қатар пойтахтида бўладилар.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 21 февраль, сешанба куни айнан Доҳада Ироқ олимпия терма жамоасига қарши саралаш учрашувини ўтказади. Ушбу учрашувда, аввалги учрашувларда иккита сариқ карточка олгани сабаб, яримҳимоячи Жасур Ҳасанов майдонга туша олмайди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:17, 18.02.2012.
Ўқилди: 11150 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик