Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Парадокс

Баҳо:
+ | -

Футболдаги баъзи нарсаларни ҳаётимизга ўхшатаман.

Пандемия даврида катта, оламшумул трансферлар бўлмайди, дейишганди. Топ-клубларнинг шароити кўтармайди, ҳамма кўрпасига қараб оёқ узатади ва бу жараён ўзига келгунига қадар ҳаммани лол қолдирадиган жамоалар кичик-кичик савдолар билан чекланиб туришади, дейишганди.   

Атрофга қарайман. Пандемия даврида одамлар анча қийналиб қолишди. Тўйлар ихчамлашди, энди роса кам тўй кўрсак керак, деб ўйладик. Лекин билишимча тўйлар сони кўпайди. Чунки шароит аслида яхшилашди. Олдин тўй қилолмаганлар ҳам 30 киши билан марака ўтказиб, турмушли бўлиб қолишди.

Трансфер оламидаги воқеалар ҳам шунга ўхшаш. Пуллар камайиши катта трансферларга тўсқинлик қила олмади. Қайтанга текинга, эркин агент бўлиб ўтадиган мегаюлдузлар жамоаси пайдо бўлди. Реалу Барсанинг сардорлари текинга кетишди жамоаларидан. Дедлайннинг охирги сонияларида эса, Мбаппе трансферини кутиб ўтирибмиз. Қаранг аҳволни!

Ҳа, азизлар, Рамос "Реал"ни, Месси "Барса"ни бир трансфер оинасида тарк этди, тушуняпсизми? Роналду ва Гризманн ўзи тетапоя бўлган клубига қайтди. Шу, биргина ёзги трансфер пайти. Тағин, Мбаппе ўтмаса, хафа бўлиб қўйяпмиз, Холланд сотилмади-я, деб ажабланяпмиз. Бир мавсумнинг ўзига шунча савдо, шунча кўчишлар. Етар, а? Кейинги йилга ҳам қолсин.

Эртага пандемия тарқаб ҳамма яна дабдабали тўйларга берилиб, тўйлар сони камайиб кетгани каби 2022 йилги саратонда пашша қўриб ўтирсак керак. Ҳеч қандай зўр трансфер бўлмади-да, деб. Лекин, билиб қўйинг шуни, ўшанда ҳам "Бавария" ҳеч нарсани сезмагандай арзонга Забицер каби рақиб кучларини кесиб олаётган бўлади.

Буларга вирус ҳам таъсир қилмади. Бошқа сайёрада яшаётгандек тутади ўзини Мюнхен суперклуби. Балки шунинг учун ҳам такрори йўқдир унинг?

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 07:30, 01.09.2021.
Ўқилди: 11147 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик