Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келади. 2021 йилдан бошлаб Про лига мураббийлари ва футболчилари учун ҳам шундай сўровнома ўтказилиб келинмоқда.
Ортда қолаётган август ойида Про лигада 3 та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.
Август ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар
Усмон Тошев (“Бухоро”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг
Илҳом Мўминжонов (“Нефтчи”) – 3 ўйин, 3 ғалаба
Бегзод Қодирқулов (“Янгиер”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 мағлубият
Август ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
Марко Обрадович (“Нефтчи”) – 3 ўйин, 3 гол
Даврон Исоқов (“Бухоро”) – 2 ўйин, 2 гол
Александар Ешич (“Нефтчи”) – 3 ўйин, 3 гол
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этади. Про лиганинг 9 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.